07:32 / 18.12.2018
2 761

Томас Тухель: ПСЖ "Олд Траффорд"да ғалаба қозона олади

Томас Тухель: ПСЖ "Олд Траффорд"да ғалаба қозона олади
Хабарингиз бор бугун ўтказилган қуръа натижаларига кўра ПСЖ ушбу босқичда “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ўз навбатида парижликлар устози Томас Тухель бу борада ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз “Олд Траффорд”да ғалаба қозониш учун етарли маҳоратга эгамиз. Мен ўз жамоамга ишонаман. Бизни олдинда жиддий синов кутмоқда.

1/8 финал ҳамиша қийин бўлган. МЮ ушбу мусобақада бир неча марта ғалаба қозонган ва етарли тажрибага эга”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - ПСЖ қарама-қаршилигининг илк учрашуви 12 февраль куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади, жавоб баҳси эса 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Томас Тухель: ПСЖ "Олд Траффорд"да ғалаба қозона олади