«Реал» Моуриньони таклиф қилмоқчи

  • 19 декабрь 2018, 03:26
  • 907
  • Спорт
  • «Реал» Моуриньони таклиф қилмоқчи
    «Манчестер Юнайтед» клубидан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо яқин орада ишга қайтиши мумкин.

    The Independent хабарига кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес португалиялик мутахассисни орқага қайтаришни истаяпти. Унинг фикрига кўра, Жозе жамоани муваффақиятли қайта қуришга қодир.

    Қайд қилиш жоизки, «Реал» яқинда Сантьго Соларини бош мураббий қилиб тайинлаб, у билан 2021 йилгача мўлжалланган шартномани имзолаган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010-2013 йилларда «Реал»да ишлаган ва 1та чемпионлик унвонини ютиб олган.

    » » «Реал» Моуриньони таклиф қилмоқчи