
«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи, мавсум охирига қадар бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Оле-Гуннар Сульшерга қишки трансферлар учун катта маблағ ажратилади.
Mirror нашри хабар тарқатишича, норвегиялик мутахассис январда таркибни кучайтириш учун 50 миллион фунт (55 миллион евро) олади.
Қайд этилишича, қишки трансферлар чоғида «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячи ва ўнг қанот яримҳимоячисини сотиб олишни кўзламоқда. Бу нуқталарга асосий даъвогарлар - Тоби Алдервейрелд («Тоттенҳэм») ва Дуглас Коста («Ювентус»).
Шунингдек, «Наполи» ҳимоячиси Холид Кулибали, «Порту» ҳимоячиси Эдер Милитао ҳам манчестерликлар нишонидаги футболчилар саналишади.
«МЮ» Англия чемпионатида 17 турда атиги 7 ғалабага эришди ва айни вақтда чемпионат пешқадами «Ливерпуль»дан 19 очко ортда қолган ҳолда 26 очко билан олтинчи ўринда жойлашган. Қониқарсиз натижалар туфайли раҳбарият Жозе Моуриньони ишдан бўшатди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар