00:47 / 23.12.2018
3 259

ЛаЛига. "Барселона" "Сельта"ни мағлуб этди

ЛаЛига. "Барселона" "Сельта"ни мағлуб этди
Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Барселона» – «Сельта» учрашуви ўз якунига етди. «Камп Ноу»да кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида ҳисоб очилди: Лионель Мессининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини рақиб посбони бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Усмон Дембеле яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтди Хорди Альба битта пас билан Мессини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди, ўз навбатида аргентиналик ҳужумчи бу имкониятдан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлим ҳам каталонларнинг назорати остида кечди, бироқ танаффусдан сўнг ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, кўк-анорранглилар очколарини 37тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этмоқдалар.

Ла Лига, 17-тур

Барселона – Сельта 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар:
1:0 – 10 Дембеле, 2:0 – 45 Месси.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Ракитич, Бускетс (Аленья, 86), Видаль (Артур, 63), Дембеле (Коутиньо, 68), Месси, Суарес.

Сельта – Бланко, Араухо, Мазань, Мальо, Костас, Браис Мендес, Йокушлу (Лоботка, 46), Хосабед, Буфаль (Систо, 76), Аспас (Бельтран, 52), Макси Гомес.

Огоҳлантириш: Аспас (45).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЛаЛига. "Барселона" "Сельта"ни мағлуб этди