10:21 / 23.12.2018
3 102

«Ювентус» Туринда «Рома»ни мағлуб этди, «Интер» ғалабани қўлдан чиқарди

«Ювентус» Туринда «Рома»ни мағлуб этди, «Интер» ғалабани қўлдан чиқарди
Италия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Рома» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Альянц Стэдиум»да кечган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Марио Манжукич Маттиа Де Шильонинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Бу гол охир-оқибат туринликларга ғалаба келтирди.

Бу «Ювентус»нинг лигада қўлга киритган кетма-кет саккизинчи ғалабаси бўлди.

Шу тариқа, «кекса синьора» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 49тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. «Рома» (24) эса ўнинчи ўринда қолди.

Шунингдек, аввалроқ ушбу тур доирасида «Интер» сафарда «Кьево» билан куч синашди. Ушбу баҳсда миланликлар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборишди ва ғалабани қўлдан чиқаришди.

А Серия, 17-тур

Ювентус – Рома 1:0 (1:0, 0:0)

Гол:
1:0 – 35 Манжукич.

Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Бентанкур, Пьянич (Джан, 71), Матюиди, Роналду, Манджукич, Дибала (Дуглас Коста, 80).

Рома – Ольсен, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци (Клюйверт, 46), Дзаньоло, Нзонзи (Жеко, 79), Ўндер (Перотти, 71), Кристанте, Сантон, Шик.

Огоҳлантиришлар: Нзонзи (40), Шик (81), Дзаньоло (90).

Кьево – Интер 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар:
0:1 – 39 Перишич, 1:1 – 90+2 Пеллиссье.

Кьево – Соррентино, Депаоли, Бани, Россеттини, Барба, Ригони, Хетемай, Кийине (Ярошиньски, 46), Джаккерини (Бирса, 77), Меджорини (Стемпиньски, 61), Пеллиссье.

Интер – Ханданович, Врсалько, де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Жоау Мариу (Валеро, 82), Брозович, Наингголан (Весино, 67), Политано (Мартинес, 75), Икарди, Перишич.

Огоҳлантиришлар: Кийине (30), Хетемай (42), Жоау Мариу (53), Брозович (59), Ригони (61).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Туринда «Рома»ни мағлуб этди, «Интер» ғалабани қўлдан чиқарди