00:53 / 27.12.2018
3 185

Гвардиола: "Бу футбол, мағлубиятни ҳам қабул қила билиш керак"

Гвардиола: "Бу футбол, мағлубиятни ҳам қабул қила билиш керак"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси 19-турида "Лестер Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Натижаларни яхшилаш ва ишончни қайтариш учун янада юракдан ўз устимизда ишлашимиз керак. Мавсум якунигача ҳали анча вақт бор. Биз ҳали барча совринлар учун кураш олиб бормоқдамиз. Рақиб бугун фантастик гол киритди. Бу футбол. Биз бу ғалабани тўғри қабул қилишимиз ва ишлашда давом этишимиз зарур.

"Лестер"га қарши ўйин ҳам "Кристал Пэлас"га қарши ўйинни эслатиб юборди. Биз ҳаракат қилдик, гол урдик, аммо якунда рақиб ғалаба қозонди. Энди бор эътиборни "Саутгемптон"га қарши беллашувга қаратамиз", - деди испаниялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Бу футбол, мағлубиятни ҳам қабул қила билиш керак"