20:01 / 28.12.2018
3 139

Лука Модрич «Реал»нинг янги таклифини рад этди

Лука Модрич «Реал»нинг янги таклифини рад этди
«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич клубнинг шартномани узайтириш борасидаги биринчи таклифига рад жавобини берди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Хабарда айтилишича, Модрич шу йилнинг ўзида кўплаб шахсий совринларга эга бўлгани, хусусан УЕФА томонидан Европада 2017/18 мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилгани, ФИФАнинг «Йил футболчиси» ва France Football таснифидаги «Олтин тўп»ни қўлга киритганини ҳисобга олиб, «Реал»да камида Серхио Рамоснинг маоши даражасида ҳақ олишни истамоқда ва молиявий жиҳатдан яхшироқ таклиф кутмоқда.

Шу билан бирга, ЖЧ-2018 финалчиси 2020 йилгача мўлжалланган жорий шартномаси муддатини узайтирмоқчи эмас, битимни янгилаш орқали фақат маоши оширилишига эришмоқчи.

Xавбекнинг амалдаги шартномаси муддати 2020 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий йил ёзда унга «Интер»дан жиддий қизиқиш бўлган, аммо, манбага кўра, Лука «қаймоқранглилар» билан янада манфаатли янги битим имзолашни кўзлаб, Мадридда қолган.

Агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, «Реал» хорватиялик футболчисини 2019 йил ёзида «Интер»га сотиб юбориши мумкин. Миланликлар футболчига йилига 10 миллион евро миқдоридаги маош ваъда қилишган.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Модрич карьерасини айнан «Реал»да якунлашни истаётгани ҳақида айтган эди. Кеча эса навбатдаги шахсий совринини қўлга киритди – Болқон яриморолида йилнинг энг яхши спортчиси бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лука Модрич «Реал»нинг янги таклифини рад этди