21:43 / 28.12.2018
3 212

АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади

АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади
Келаётган мавсумда халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоаларимиздан бири – АГМК аллақачон янги мавсум тадоригини бошлаб юборган.

Жамоа 22 декабрдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Машғулотлар 30 декабрга қадар давом этиши кўзда тутилган. Сўнгра футболчиларга қисқа таътил берилади ва олмалиқликлар 3 январдан яна пойтахтда тўпланишади.

Мавсум-2019ни биринчилардан бўлиб бошлайдиган жамоа 15 январга қадар Тошкентда шуғулланади. Сўнгра АГМК хориж йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олади. Олмалиқликлар Дубайда 18-31 январь кунлари ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Сўнгра жамоа юртимизга қайтиб, Осиё чемпионлар лигаси ўтиш босқичи ўйинига тайёргарликни давом эттиради.

Таъкидлаш жоиз, Миржалол Қосимов шогирдлари 12 февраль куни ОЧЛ-2019 саралаши доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади