00:35 / 30.12.2018
3 155

«Наполи» аутсайдер устидан иродали ғалабага эришди

«Наполи» аутсайдер устидан иродали ғалабага эришди
Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган «Наполи» – «Болонья» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сан-Паоло» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди.

15-дақиқада Аркадиуш Милик неаполликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 37-дақиқага келиб Сантандер ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим дебютида Милик жамоасининг иккинчи голини урди.

Бироқ 80-дақиқада меҳмонлар Ларангейранинг голидан сўнг яна мувозанатни тиклашди. Барчаси дуранг томон кетаётган бир вақтда Дрис Мертенс сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Наполи»га уч очко тақдим этди.

Шу тариқа, Карло Анчелотти шогирдлари 44 очко билан пешқадам «Ювентус»ни таъқиб этишда давом этмоқдалар. «Болонья» (13) эса 18-поғонада бормоқда.

А Серия, 19-тур

Наполи – Болонья 3:2 (1:1, 2:1)
Голлар:
1:0 – 15 Милик, 1:1 – 37 Сантандер, 2:1 – 51 Милик, 2:2 – 80 Ларангейра, 3:2 – 88 Мертенс.

Наполи – Мерет, Альбиоль, Гулям (Мариу Руй, 68), Малькюи, Максимович, Зелиньски, Аллан, Верди (Фабиан Руис, 58), Кальехон (Уна, 83), Мертенс, Милик.
Болонья – Скорупски, Де Майо, Ларангейра, Дейкс, Хеландер, Сванберг (Надь, 71), Поли (Орсолини, 79), Пульгар, Маттьелло, Сантандер (Фальчинелли, 42), Паласио.
Огоҳлантиришлар: Пульгар (24), Де Майо (46), Малькюи (80), Аллан (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Наполи» аутсайдер устидан иродали ғалабага эришди