01:13 / 01.01.2019
3 900

Ўзбекистондан 5 та гол ўтказган дарвозабон АПЛда пенальти қайтариш бўйича тенгсиз

Ўзбекистондан 5 та гол ўтказган дарвозабон АПЛда пенальти қайтариш бўйича тенгсиз
АПЛ 20-туридан ўрин олган «Кардифф» - «Лестер» ўйинида уэльсликлар жамоаси дарвозабони Нил Этериж «Лестер» футболчиси Жеймс Мэдисоннинг пенальтисини қайтаришга эришди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Бу филиппинлик посбоннинг АПЛнинг жорий мавсумида қайтарган учинчи пенальтиси бўлди. Этериж бу борада яққол етакчи бўлиб турибди. Дарвозабон АПЛнинг дастлабки икки турида ҳам пенальтиларни қайтарганди.

Этериж пенальтисини қайтарган футболчилар ижтимоий тармоқларда алоҳида муҳокама қилинмоқда. Гап шундаки, филиппинлик дарвозабонга 11 метрли нуқтадан гол уролмаган барча футболчилар АҚШ президентлари билан адаш ҳисобланади.

1-турда Этериж «Борнмут» ҳужумчиси Каллум Вильсоннинг пенальтисини қайтарганди. Вильсон АҚШнинг 28-президенти Вудро Вильсон билан фамилиядош. Вудро Вильсон 1913-21 йилларда АҚШ президенти бўлган.

АПЛнинг 2-турида Этериж яна пенальти қайтарди. Бу гал унинг «жабрдийдаси» «Ньюкасл» хавбеки Роберт Кеннеди бўлди. Кеннеди АҚШнинг машҳур 35-президенти Жон Фицджералд Кеннедининг (1961-63 йилларда президент бўлган) фамилиясидир.

20-тур ўйинида Этерижга пенальтидан гол уролмаган Жеймс Мэдисон эса АҚШни 1809-17 йилларда бошқарган мамлакатнинг 4-президенти Жеймс Мэдисон билан айнан адаш ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, Нил Этериж Филиппин терма жамоаси билан Осиё Кубогига бормайдиган бўлди. Баъзи манбаларда ёзилишича у ўз хоҳишига кўра мусобақада қатнашмасликни маъқул кўрган, бу билан дарвозабон бор эътиборни клубдаги фаолиятига қаратмоқчи.

Этериж ўз вақтида Филиппин терма жамоаси сафида бир қанча ўйинларда майдонга тушган. Жумладан, Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам. 2015 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш ўйинида меҳмонда Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлуб этганди. Одил Аҳмедов битта, Игорь Сергеев ва Сардор Рашидов иккитадан гол урган ўша ўйинда Филиппин дарвозасини айнан Нил Этериж қўриқлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистондан 5 та гол ўтказган дарвозабон АПЛда пенальти қайтариш бўйича тенгсиз