23:04 / 01.01.2019
3 307

«Арсенал» Лондон дербисида «Фулхэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Арсенал» Лондон дербисида «Фулхэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Фулхэм» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Гранит Жака ўзининг аниқ зарбаси билан «тўпчилар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Александр Ляказетт жамоасининг иккинчи голини урди.

65-дақиқада меҳмонлар Камаранинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни қисқартиршга муваффақ бўлишганди. Бироқ бунга «Арсенал» футболчилари яна иккита тўп билан жавоб қайтаришди.

79–дақиқада Аорон Рэмси майдонга тушиши билан мезбонларнинг учинчи голини урган бўлса, 83-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шу тариқа, «Арсенал» очколарини 41тага етказиб олди ва бешинчи ўринда қолмоқда. «Кардифф» (18) 16-ўринда бормоқда.
АПЛ, 21-тур
Арсенал – Фулхэм 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар:
1:0 – 25 Жака, 2:0 – 55 Ляказетт, 2:1 – 69 Камара, 3:1 – 79 Рэмси, 4:1 – 83 Обамеянг.

Арсенал – Лено, Косьельни, Мустафи (Торрейра, 46), Колашинац, Папастатопулос, Гендузи, Мэйтленд-Найлз, Жака, Ивоби (Сака, 83), Обамеянг, Ляказетт (Рэмси, 75).
Фулхэм – Рико, Ле Маршан, Рим, Брайен, Одои, Шюррле (Камара, 61), Кэрни, Сессеньон, Сиссе (Сери, 61), Кристи (Фосу-Менса, 56), Митрович.
Огоҳлантириш: Фосу-Менса (77).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» Лондон дербисида «Фулхэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди