23:44 / 02.01.2019
3 393

Рақибимиз Уммон термаси бизга қарши ўйин олдидан Таиландни мағлуб этди

Рақибимиз Уммон термаси бизга қарши ўйин олдидан Таиландни мағлуб этди
Осиё кубоги мусобақаси олдидан бир қатор терма жамоалар ўртоқлик ўйинида майдонга тушишмоқда. Уларнинг бирида гуруҳ босқичидаги рақибимиз Уммон термаси Таиланд билан баҳс юритди.

Ушбу баҳсда уммонликлар ишончли ғалабани қўлга киритишди. 25-дақиқада Аҳмад Кано ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим дебютида Муҳсин ал Ғассоний ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги - 2019 мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган. Ҳамюртларимиз 9 январь куни мусобақа 1-турида Уммон билан баҳс олиб борадилар.

Ўртоқлик учрашуви
Уммон – Таиланд 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Кано, 2:0 – 55 Ал Ғассоний.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рақибимиз Уммон термаси бизга қарши ўйин олдидан Таиландни мағлуб этди