12:38 / 06.01.2019
3 734

Осиё Кубоги—2019. Бугун Австралия ва Сурия ўйинга қўшилади

Осиё Кубоги—2019. Бугун Австралия ва Сурия ўйинга қўшилади
6 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасининг 1-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтади.

Хусусан, «А» гуруҳида 1-тур баҳслари якунланади. Таиланд терма жамоаси Ҳиндистон билан ҳисоб-китоб қиладиган ўйин 18:30 да бошланади. Гуруҳнинг илк ўйинида мезбон БАА терма жамоаси кеча Баҳрайн билан дуранг қайд этганди.

«B» гуруҳи вакиллари ҳам бугуннинг ўзида 1-тур учрашувларини ўтказади. Жумладан, Австралия терма жамоаси Иордания термаси билан курашга киришади. Беллашув 16:00 да бошланади.

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви эса Сурия ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин 21:00 да бошланиши белгиланган.

Осиё Кубоги—2019
«А» гуруҳи, 1-тур


6 январь, якшанба
Таиланд—Ҳиндистон 18:30

«B» гуруҳи, 1-тур
Австралия—Иордания 16:00
Сурия—Фаластин 21:00

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги—2019. Бугун Австралия ва Сурия ўйинга қўшилади