Пим Вербек: "Ўзбекистонга қарши кечадиган ўйинга тайёрмиз"

  • 08 январь 2019, 20:23
  • 950
  • Спорт
  • Пим Вербек: "Ўзбекистонга қарши кечадиган ўйинга тайёрмиз"
    Осиё Кубоги гуруҳ босқичи, биринчи тури доирасида Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасида кечадиган ўйин олдидан Уммон бош мураббийи Пим Вербек ва футболчи Аҳмад Муборак Убайд ал Махаижрий иштирок этди.

    -Ўйин олдидан кайфиятлар жуда яхши. Биз бу ўйинга жуда яхши ҳолатда етиб келдик ва ҳозир жиддий ўйиннинг айни вақти, деб ўйлайман. Жамоамиз ўйинга 100 фоиз тайёр ҳолатда.

    Менинг ихтиёримда 23 нафар кучли футболчилар бор ва мен уларнинг ҳар бирига ишонаман. Эртага жуда оғир ўйин бўлади. Умуман, Осиё Кубогида осон ўйин бўлмайди.

    Биз жуда оғир гуруҳга тушганмиз. Ўзбекистон ва Японияга қарши майдонга тушишимиз керак. Ҳар қанча оғир бўлмасин, биз бу учрашувларда муваффақият учун ҳаракат қилишимиз керак.

    Биз Ўзбекистонга мағлуб бўламиз, деб ўйламайман. Ҳамма ҳам биринчи ўйинни ютишни истайди. Албатта ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз гуруҳда учта ўйинда майдонга тушамиз ва ҳар бир очко учун кураш олиб борамиз. Уммон терма жамоаси футболчиларининг менталитети шундайки, улар охирига қадар курашади.

    Австралияга қарши кечган ўртоқлик ўйинида бир қатор хатоларга йўл қўйдик ва уларни тўғрилаш учун ҳаракат қилдик. Умуман, ўртоқлик ўйини шунинг учун ҳам керак.

    Ҳар бир ўйиннинг тактик жиҳатлари бўлади. Биз учун энг муҳим ўйин - навбатдаги ўйин. Ҳозир кейинги баҳс Ўзбекистонга қарши кечади. Шундай экан, энг муҳими ҳозир шу.

    Ўзбекистон терма жамоасини имкон қадар ўрганишга ҳаракат қилдик. Бизда жамоа ўйинлари ёзилган видео бор. Бу жамоа жуда кучли эканини айтишим мумкин.

    Манба: www.uff.uz

    » » Пим Вербек: "Ўзбекистонга қарши кечадиган ўйинга тайёрмиз"