23:09 / 08.01.2019
3 460

Осиё Кубоги-2019. Саудия Арабистони - Шимолий Корея 4:0

Осиё Кубоги-2019. Саудия Арабистони - Шимолий Корея 4:0
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда саудларнинг қўли баланд келди.

Учрашувни араблар фаол бошлашди ва бу 28–дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ҳатан Баҳебри чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

37-дақиқада номинал мезбонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди: жаримадан узатилган тўпни Муҳаммад Ал-Фатил бутсаларининг таг қисми билан дарвозага тўғирлаб юборди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Хан Кван Сон иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди.

70-дақиқада Салим ал Досарий ҳисобни ийрик кўринишга олиб келган бўлса, ўйин якуни арафасида Фаҳад ал Муваллад рақиб ҳимоячидаги хатодан унумли фойдаланиб якуний ҳисобни ўрнатди.

Осиё Кубоги, 1-тур
Саудия Арабистони – КХДР 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 28 Баҳебри, 2:0 – 37 Ал-Фатил, 3:0 – 70 Ал-Досари, 4:0 – 87 Ал-Муваллад.

Саудия Арабистони – Муҳаммад ал Овайс, Али ал Булайҳи, Муҳаммад Ал-Фатил, Муҳаммад Ал-Бурайк, Ёсир ал Шаҳроний, Ҳатан Баҳебри, Ҳуссайн ал Моқаҳвий, Абдулазиз Ал-Биши, Абдуллон Отайф, Салим ал Досарий, Фаҳад ал Муваллад.
КХДР – Ри Мён Гук, Ким Чҳол Бом, Чан Кук Чҳол, Ли Ил Чин, Ан Сон Иль, Ким Сон Ги, Ри Ён Чик, Ри Ин Чҳол, Хан Кван Сон, Чон Ил Гван, Пак Кван Рён.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги-2019. Саудия Арабистони - Шимолий Корея 4:0