Моуриньо "Реал"га қайтиш учун Пересга шарт қўйди

  • 09 январь 2019, 06:27
  • 1 125
  • Спорт
  • Моуриньо "Реал"га қайтиш учун Пересга шарт қўйди
    "Манчестер Юнайтед" клубидан истеъфога чиққач ишсиз юрган Жозе Моуриньо яна "Реал"ни бошқариш бўйича деярли келишувга эришди. Бу ҳақда испан нашрлари хабар бермоқда.

    Бироқ, 55 ёшли португалиялик футболчи бунинг учун “қироллик клуби” олдига бир қатор шартлар қўйган. Маълумотларга кўра “Реал” президенти Флорентино Перес аллақачон Моуриньо билан учрашган ва уни Мадридга қайтариш масаласини муҳокама қилган. Агар “Реал” раҳбарияти жорий қишки трансферлар даврида жамоага маҳоратли марказий ҳимоячи ва тўпурар ҳужумчи сотиб олса, Жозе яна “Сантьяго Бернабеу”га қайтишга тайёр.

    Маълумот учун, айни дамда “Реал”га Сантьяго Солари устозлик қилмоқда. Мадридликлар эса Ла Лига мусобақа жадвалида 30 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

    » » Моуриньо "Реал"га қайтиш учун Пересга шарт қўйди