10:43 / 10.01.2019
3 608

Осиё кубоги: Бугун гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади

Осиё кубоги: Бугун гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади
Бугун БАА яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги-2019 турнирида гуруҳ босқичи иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу баҳсларни Тошкент вақти билан соат 16:00 да “А” гуруҳи вакиллари Баҳрайн ва Таиланд терма жамоалари ўртасида ўйин бошлаб беради. Баҳрайн 1-турда мезбон терма жамоа БАА билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, Таиланд Ҳиндистон термасига йирик ҳисобда мағлуб бўлган. 4:1

Гуруҳнинг иккинчи қарама-қаршилигида Ҳиндистон термаси амирлик футболчилари билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Куннинг сўнгги учинчи баҳсида “В” гуруҳи жамоалари иштирок этади. Унда ўтган турда амалдаги чемпион Австралияни мағлуб этган Иордания Сурия термаси ўзаро тўқнаш келишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.

"А" гуруҳи
10.01.2019
16:00 Баҳрайн - Таиланд
21:00 БАА - Ҳиндистон

"В" гуруҳи
18:30 Иордания - Сурия

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги: Бугун гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади