19:52 / 13.01.2019
2 852

Дубай сафари. Бугун Туркманистон синовидан ўта оламизми?

Дубай сафари. Бугун Туркманистон синовидан ўта оламизми?
Туркманистон терма жамоаси Японияга қарши қандай ўйин кўрсатганини ҳаммамиз яхши биламиз. Қўшимчасига Эктор Купер шогирдлари Уммон билан қандай ўйнаганини ҳам кўрдик. Бу икки ўйин бир бўлиб шундай хулоса беради - бугун бўладиган баҳсда Ўзбекистон яққол фаворит эмас. Баъзилар эса бунинг аксини тасдиқласа ҳам ажабланмаймиз. Шундай даврларга ҳам етиб келдик.

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида Егор Кримец майдонга туша олмайди. Аммо буни катта йўқотиш, деб айтадиган кўп топилмаса керак. Достон Турсунов ва Ислом Тўхтахўжаев бор жойда Кримец кўп эсланмаслиги турган гап. Аммо ҳозир бизни қизиқтирадиган масала буткул бошқа - Туркманистон билан қандай ўйин бўлади?

Эктор Купер кеча матбуот анжумани вақтида ҳужумкор футбол бўлишига ишора қилиб ўтди. Аммо аргентиналик мураббий Уммон билан ҳам ҳужумда ўйнашга қарор қилганди, шунчаки рақиб бунга имкон бермаган. Такрорлайман, бу - яна ўша мураббийнинг гапи. Ишқилиб, бу сафар Купернинг тактикаси ўхшасин.
Биз эса ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишимиз мумкин - жамоа футболчиларида кайфият жуда яхши. ЎФА ушбу мусобақада яхши сиёсатни йўлга қўйди -ҳар бир ғалабадан сўнг мукофот пули берилади. Масалан, Уммон устидан қозонилган ғалаба учун эртасигаёқ мукофот пули тарқатилди. Бу ҳам албатта қўшимча мотивация бериши турган гап.

Хуллас, шундай гаплар. Бироздан сўнг стадион сари йўлга чиқамиз ва барча янгиликларни узатиб туришни режалаштирганмиз.
Зафар ҚОСИМОВ

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дубай сафари. Бугун Туркманистон синовидан ўта оламизми?