20:00 / 13.01.2019
3 580

Ла Лига. Бугун «Реал», «Барселона» ва «Севилья» ўйнайди (анонс)

Ла Лига. Бугун «Реал», «Барселона» ва «Севилья» ўйнайди (анонс)
13 январь, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 19-тур баҳслари доирасида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтади.
Мусобақа жадвалида 3-поғонада бораётган «Севилья» жамоаси эса «Атлетик Бильбао» майдонига сафар қилади. Ўйинга 20:15 да старт берилади.

Ла Лига жадвалини бошқариб бораётган Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби «Камп Ноу» стадионида «Эйбар» жамоасини синовдан ўтказади. Тўқнашув 22:30 да бошланиши белгиланган.

Шу куни Сантьяго Солари бошқарувидаги «Реал Мадрид» жамоаси меҳмонда «Бетис»га қарши жанг қилади. Ўйин тунгги вақт билан 00:45 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» Ла Лига жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Ла Лига
19-тур баҳслари

13 январь, якшанба
«Атлетик Бильбао»—«Севилья» 20:15
«Барселона»—«Эйбар» 22:30
«Бетис»—«Реал Мадрид» 00:45

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. Бугун «Реал», «Барселона» ва «Севилья» ўйнайди (анонс)