
Англия чемпионати 22-тур марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Тоттенхэм” футболчилари билан баҳслашди.
Маркус Рэшфорд томонидан киритилган ягона гол манкунианларга кетма-кет 5-ғалабани келтирди.
Мазкур беллашувда “МЮ” посбони Давид Де Хеа асосий қаҳрамон бўлди. Испаниялик дарвозабон рақиб томонидан йўлланган 11 зарбани қайтаришни уддасидан чиқди ва жамоасининг муҳим ғалабасига улкан ҳисса қўшди.
Бундан ташқари, Де Хеа АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди. Ўтказилган 22 тур давомида ҳеч бир дарвозабон 11 та сейвни амалга оширишни уддасидан чиқмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар