
Осиё Кубоги-2019 мусобақаси 3-туридан ўрин олган Уммон – Туркманистан учрашуви ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган ўйинда уммонликлар ғалабани қўлга киритишди.
Дастлаб 20-дақиқада Аҳмед Маҳажрий жарима зарбасини аниқ ижро этиб ҳисобни очган бўлса 41-дақиқада Аннадурдиев мувозанатни тиклади.
Барчаси дуранг томон кетаётган бир вақтда уммонликлар сўнгги дақиқаларда иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди. 84-дақиқада Муҳсин Ал-Ғассоний жамоасини яна олдинга олиб чиқди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Муҳаммад Ал-Мусалами учинчи голни уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиқди.
Шу тариқа, Уммон гуруҳда учинчи ўринни қўлга киритди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё Кубоги, 3-тур
Уммон – Туркманистан 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 20 Ал- Маҳажрий, 1:1 – 41 Аннадурдиев, 2:1 – 84 М. Ал-Ғассоний, 3:1 – 90+3 Ал-Мусалами.
Уммон – Ал-Рушайди, Ал-Мусалами, Ал-Бурайки (Ал-Ғассоний, 74), Ал-Мухайни, Ал-Ҳусний (Ал-Яхмади, 61), Ал-Бусайди, Ал-Саади, Ал-Махайжри, Ал-Мухайни, Ал-Ҳажри (Ал-Яҳёи, 86), Муҳсин Ал-Ғассоний.
Туркманистон – Оразмухамедов, Батыров, Аннакулиев, Сапаров, Ильясов, Хўжаев (Атаев, 46), Гельдиев, Мингазов (Аманов, 68), Аннаоразов, Ягшиев, Аннадурдиев (Титов, 83).
Огоҳлантиришлар: Ал-Саади (22), Аннадурдиев (35), Ал-Брайки (36), Гельдиев (54), Атаев (72), Сапаров (79), Ал-Ғассоний (90).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар