
Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Челси» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Эмирейтс»да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Александр Ляказет майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 39-дақиқада Лоран Косьельни жамоасининг иккинчи голини урди.
Шу тариқа, ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва кўклар яна очко йўқотишди.
Бу ғалабадан сўнг «Арсенал» очколарини 44тага етказиб олди ва бешинчи поғонада бормоқда. «Челси» (47) эса тўртинчи ўринда қолди.
АПЛ, 23-тур
Арсенал – Челси 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 14 Ляказетт, 2:0 – 39 Косьельни.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Колашинац, Бельерин (Эль-Ненни, 72), Косьельни, Торрейра, Джака, Гендузи, Рэмзи (Мэйтленд-Найлз, 67), Обамеянг, Ляказетт (Ивоби, 68).
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар, Канте, Педро (Хадсон-Одои, 80), Ковачич (Баркли, 63), Виллиан (Жиру, 68), Жоржиньо.
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (37). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар