21:35 / 20.01.2019
3 067

«Манчестер Сити» йирик ғалабага эришиб, «Ливерпуль»га яқинлашиб олди

«Манчестер Сити» йирик ғалабага эришиб, «Ливерпуль»га яқинлашиб олди
Англия Премьер-лигасининг 23-турида «Ҳаддерсфилд Таун» «Манчестер Сити»ни қабул қилди. «Жон Смит – Гэлфарм» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида голларга Данило, Раҳим Стерлинг ва Лерой Сане муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» АПЛда қаторасига тўртинчи учрашувда ғалаба қозонди, «Ҳаддерсфилд» 10 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти (бир дуранг ва 9 мағлубият).

Эндиликда «Манчестер Сити» (56 очко) Премьер-лига турнир жадвалидаги иккинчи ўринни мустаҳкамлаган, Хосеп Гвардиола шогирдлари пешқадам «Ливерпуль» билан орадаги фарқни 4 очкога қисқартирган. «Ҳаддерсфилд Таун» 11 очко билан — 20-ўринда қолмоқда.
Англия чемпионати
23-тур
Ҳаддерсфилд – Манчестер Сити 0:3
Голллар:
0:1 – 18 Данило, 0:2 – 54 Стерлинг, 0:3 – 56 Сане.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Смит, Леве, Шиндлер, Конголо, Панчон, Хогг, Качунга, Бакуна (Притчард, 64), Мбенза, Диакаби (Мунье, 59).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Отаменди, Данило, де Брюйне, Фернандиньо (Сильва, 59), Сане (Бернарду Силва, 72), Гундўған (Делф, 80), Стерлинг, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Уокер (27), Бакуна (30), Хогг (43), Фернандиньо (50).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» йирик ғалабага эришиб, «Ливерпуль»га яқинлашиб олди