Фёдор Емельяненко Bellator гран-приси финалида нокаутга учради (фото, видео)

  • 27 январь 2019, 10:20
  • 2 086
  • Спорт
  • Фёдор Емельяненко Bellator гран-приси финалида нокаутга учради (фото, видео)
    Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Фёдор Емельяненко оғир вазн тоифасида Bellator гран-приси финалида америкалик Райан Бейдердан мағлубиятга учради.
    Лос-Анжелесда ўтган жанг 1-раунднинг 1-дақиқасида россияликнинг нокаутга учраши билан тугади. Емельяненко жангнинг 35-сониясида бошига зарбани ўтказиб юборгач, йиқилиб тушган. Шундан кейин америкалик унга кетма-кет зарбалар бергач, ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилган.

    Емельяненко финалга йўлда америкалик Фрэнк Мир ва Чейл Соненни, Бейдер эса ҳамюртлари Муҳаммад Лавал ва Мэтт Митрионни мағлуб этган.
    Емельяненко Bellator ташкилоти билан 2016 йил ноябрда шартнома тузган. Бейдер билан жанг у учун ташкилотдаги тўртинчиси бўлди. Унинг Bellator’даги биринчи жанги Мэтт Митриондан мағлубият билан якунланганди.
    Бу мағлубият 42 ёшли Емельяненко учун фаолиятидаги 6-мағлубият бўлди. 35 ёшли Бейдер энди иккита вазн тоифасидаги чемпионлик камарига эга бўлди. Унинг ҳисобида эндиликда 27 та ғалаба ва 5 та мағлубият бор.

    Фото: Hans Gutknecht, Los Angeles Daily News/SCNG

    Фото: Hans Gutknecht, Los Angeles Daily News/SCNG

    » » Фёдор Емельяненко Bellator гран-приси финалида нокаутга учради (фото, видео)