08:48 / 28.01.2019
3 347

«Ювентус» Римда «Лацио» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

«Ювентус» Римда «Лацио» устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Лацио» – «Ювентус» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган ўйинда туринликларнинг қўли баланд келди.

Учрашув майдон эгаларининг устунлигида бошланди, танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди. Бироқ биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсиз қолди.

56-дақиқада Эмре Жан бурчакдан узатиб берилган тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди. 74-дақиқада Жоао Канселу дарвозабондан қайтган тўпга аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади. Шундан сўнг туринликлар босимни янада оширишди, бу эса ўйин якунланиши арафасида ўз самарасини берди.

Криштиану Роналду 88-дақиқада пенальтини аниқ бажариб, меҳмонларга ғалабани олиб келди. Қолган вақт давомида римликлар ҳисобни тенглаштиришга эриша олмадилар.
Шу тариқа, «Ювентус» очколарини 59тага етказиб олди ва энг яқин таъқибчисидан 11 очкога илгарилаб кетди.
А Серия, 21-тур
Лацио – Ювентус 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар:
1:0 – 59, автогол Жан, 1:1 – 74 Жоау Канселу, 1:2 – 88, пенальти Роналду.
Лацио – Стракоша, Баштуш (Нету, 90), Уоллес, Раду, Пароло, Милинкович-Савич, Лулич, Корреа, Луис Альберто (Бериша, 81), Лейва, Иммобиле (Кайседо, 82).
Ювентус – Шченсни, Бонуччи (Кьеллини, 41), Алекс Сандро, Де Шильо, Ругани, Бентанкур, Джан, Матюиди (Бернардески, 60), Дуглас Коста (Жоау Канселу, 70), Дибала, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Жан (24), Лейва (49), Матюиди (49), Де Шильо (70), Ругани (73), Милинкович-Савич (80), Кьеллини (80).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Римда «Лацио» устидан иродали ғалабани қўлга киритди