date
views 3 581

Ла Лига. "Реал" Каталонияда 4 та тўп киритди

Ла Лига. "Реал" Каталонияда 4 та тўп киритди
Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Эспаньол» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Корнелья Эль Прат» стадионида бўлиб ўтган ўйинда пойтахтликлар зафар қучишди.

Учрашув дебютидаёқ мадридликлар ҳисобни очишди, 4-дақиқада Лука Модрич жарима майдонига ёриб кириб дарвоза томон зарба берди, бироқ уни дарвозабон бартараф этди, қайтган тўпни Карим Бензема дарвозага жойлаб қўйди ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

15-дақиқада Серхио Рамос ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвоза аниқ йўналтириб, жамоасининг иккинчи голини урди. 25-дақиқа Баптистао орадаги фарқни қисқартирди, бироқ тайм якунланиши арафасида Бензема дублини нишонлади.

67-дақиқада Гарет Бэйл жарима майдони ичида чиройли ҳаракат билан тўпни ўзига ўнглаб олди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. 72-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда қаймоқранглилар ҳимоячиси Рафаэл Варан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин бўлган рақиб футболчисини тўхтатиб қолди ва майдон четлатилди.

Мезбонларнинг қатор ҳужумлари 81-дақиқада гол билан якунланди. Бироқ қолган вақтда дарвозаларга тўп киритилмади.
Шу тариқа, Примерада кетма-кет учинчи ғалабасига эришган «Реал» очколарини 39 тага етказиб олди ва учинчи ўринга кўтарилди.
Ла Лига, 21-тур
Эспаньол – Реал Мадрид 2:4 (1:3, 1:1)
Голлар:
0:1 – 4 Бензема, 0:2 – 15 Рамос, 1:2 – 25 Баптистао, 1:3 – 45 Бензема, 1:4 – 67 Бэйл, 2:4 – 81 Росалес.
Эспаньол – Лопес, Льюис Лопес, Вила (Росалес, 64), Лопес, Эрмосо, Дардер (Мелендо, 75), Марк Рока, Алекс Лопес, Гарсия, Иглесиас, Баптистао (Пьятти, 71).
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос (Начо, 46), Кроос, Каземиро, Васкес, Модрич (Марсело, 76), Винисиус Жуниор (Бэйл, 64), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Марк Рока (7), Рамос (27), Гарсия (34), Карвахаль (81), Алекс Лопес (85), Начо (88), Куртуа (90).
Четлатиш: Варан (72).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Реал" Каталонияда 4 та тўп киритди