
Испания кубоги мусобақасининг 1/4 финалидан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Севилья" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 6:1 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда Коутиньо дубль қайд этди, Ракитич, Суарес ва Мессилар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
Биринчи ўйиндаги 0:2 ҳисобига қарамасдан "Барса" кейинги босқичга йўл олди.
Испания кубоги, 1/4 финал
Барселона – Севилья 6:1 (2:0, 4:1)
Голлар: 1:0 – 13, пенальти Коутиньо, 2:0 – 31 Ракитич, 3:0 – 53 Коутиньо, 4:0 – 54 Серджи Роберто, 4:1 – 67 Арана, 5:1 – 89 Суарес, 6:1 – 90 Месси.
Барселона – Силлессен, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Ракитич (Видаль, 76), Бускетс, Артур (Аленья, 90), Коутиньо (Нелсон Семеду, 81), Месси, Суарес.
Севилья – Сориано, Кьер, Гомес, Арана (Сальватьерра, 84), Каррису, Сарабия, Банега (Бен-Йеддер, 77), Амаду, Меса (Васкес, 77), Промес, Андре Силва.
Огоҳлантиришлар: Суарес (30), Меса (30), Каррису (34), Гомес (72).
Биринчи ўйин: 0:2
Манба: uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар