21:50 / 03.02.2019
3 573

«МЮ» ғалаба қозонди ва турнир жадвалида кўтарилди

«МЮ» ғалаба қозонди ва турнир жадвалида кўтарилди
Англия чемпионатининг 25-турида «Манчестер Юнайтед» «Лестер» меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Ўйин тақдирини 9-дақиқада Маркус Рэшфорд томонидан урилган гол ҳал қилди. Унга Поль Погба ассистентлик қилди.
Бу ғалаба Оле Гуннар Сульшернинг «қизил иблислар» бошқарувидаги мағлубиятсиз серияси давом этиши бўлди (9 ғалаба ва 1 дуранг).

Эндиликда «МЮ» очколари сонини 48 тага етказган ва турнир жадвалида «Арсенал»ни қувиб ўтиб (лондонликлар 24 ўйинда 47 очко жамғарган, 25-тур ўйини бугун «Манчестер Сити»га қарши кечади) бешинчи ўринга кўтарилган. «Лестер» 32 очко билан 11-ўринда қолган.

Англия чемпионати
25-тур
Лестер – Манчестер Юнайтед 0:1
Гол:
0:1 – 9 Рэшфорд.
Лестер – Шмейхель, Эванс, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Магуайр, Менди, Ндиди, Мэддисон (Газзол, 62), Грэй (Окадзаки, 74), Барнс, Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Янг, Линделеф, Эррера, Матич, Погба, Лингард (Жонс, 89), Санчес (Марсиял, 67), Рэшфорд (Лукаку, 78).
Огоҳлантиришлар: Лингард (20), Варди (32), Матич (42), Менди (45), Ғаззол (81).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «МЮ» ғалаба қозонди ва турнир жадвалида кўтарилди