date
views 3 563

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб этди

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб этди
Англия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Арсенал» учрашуви ўз якунига теди. «Этихад Стэдиум»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Серхио Агуэро манкунианларни олдинга олиб чиқди. 11-дақиқада Лоран Косьельни жарима майдонига узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Агуэро майдон эгаларининг ажойиб комбинациясидан сўнг тўпни бўш қолган дарвозага жойлади. 61-дақиқада Агуэро учрашувдаги хет-тригини нишонлади.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» 59 очко билан иккинчи ўринга қайтди, «Арсенал» (47) олтинчи поғонага тушиб кетди.

АПЛ, 25-тур
Манчестер Сити – Арсенал 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар:
1:0 – 1 Агуэро, 1:1 – 11 Косьельни, 2:1 – 44 Агуэро, 3:1 – 61 Агуэро.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва, Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне (Марез, 88), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 81).
Арсенал – Лено, Косьельни, Монреаль, Колашинац (Денис Суарес, 66), Мустафи (Мавропанос, 79), Гендузи, Торрейра, Ивоби (Рэмзи, 66), Лихтштайнер, Обамеянг, Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Торрейра (40), Гюндоган (65).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб этди