14:07 / 04.02.2019
7 048

Элдор Шомуродов машҳур Жозе Моуриньо билан (фото)

Элдор Шомуродов машҳур Жозе Моуриньо билан (фото)
«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Instagram саҳифасида португалиялик мураббий Жозе Моуриньо билан тушган суратини жойлаштирди.

«Ростов» матбуот хизмати хабарига кўра, клуб бугун қишки танаффусдаги учинчи йиғинини ўтказиш учун Испаниянинг Марбелла шаҳрига жўнаб кетмоқда. Йиғин доирасида тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Шомуродов БАА мезбонлигида ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги учта ўйинда тўртта гол муаллифи бўлган эди. Аввалроқ у «Ростов»нинг трансферга қўйиладиган футболчилар рўйхатига тушгани, унга Европа ва Осиёнинг бир қатор клубларидан қизиқиш борлиги хабар қилинган эди.

Ростовликлар РПЛ биринчи даврасини 24 очко билан 7-ўринда якунлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов машҳур Жозе Моуриньо билан (фото)