21:58 / 10.02.2019
2 979

«Тоттенхэм» Лондонда «Лестер»ни мағлуб этди

«Тоттенхэм» Лондонда «Лестер»ни мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг 26-турида Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Лестер»ни қабул қилди.
Асосий етакчилари Ҳарри Кейн ва Деле Аллисиз қолган бўлишига қарамай, «шпорлар» бу ўйинда ҳам ғалаба қозонди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳимоячиси Давинсон Санчес ҳисобни очди.
Ўйиннинг 59-дақиқасида майдонга тушган «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди илк ҳаракатдаёқ пенальти ишлади ва зарбани ўзи ижро этди. Аммо унинг зарбасини Ллорис бартараф этди.

Кўп ўтмасдан биринчи голга пас берган Кристиан Эриксен узоқ масофадан Каспер Шмейхель қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. 76-дақиқада эса Варди хатосини тузатиб, ҳисобни қисқартирди. Аммо ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда лондонликларнинг жанубий кореялик легионери Сон Хин Мин якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Бу ғалаба Маурисио Почеттино шогирдлари учун АПЛда қаторасига тўртинчи ғалаба бўлди, «Лестер» эса қаторасига бешинчи ўйинда ғалаба қозона олмади - 4 мағлубият ва 1 дуранг.

Эндиликда «Тоттенҳэм» очколари сонини 60 тага етказди ва учинчи ўринда мустаҳкам жойлашди, жамоа турнир жадвали пешқадами «Ливерпуль» билан орадаги фарқни 5 очкога қисқартирган. «Лестер» 32 очко билан 12-ўринда жойлашган.

Англия чемпионати
26-тур
Тоттенҳэм – Лестер 3:1
Голлар:
1:0 – 33 Санчес, 2:0 – 63 Эриксен, 2:1 – 76 Варди, 3:1 – 90 Сон Хин Мин.
Тоттенҳэм – Льорис, Санчес, Роуз (Уокер-Питерс, 88), Триппьер, Вертонген, Сиссоко, Скипп (Алдервейрелд, 71), Уинкс, Эриксен, Сон Хин Мин, Льоренте (Ваньяма, 80).
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Эванс, Мэддисон, Ғаззол (Ихеаначо, 72), Барнс (Окадзаки, 88), Грэй (Варди, 59), Ндиди, Тилеманс.
Огоҳлантиришлар: Сон Хин Мин (16), Роуз (20), Вертонген (28), Тилеманс (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенхэм» Лондонда «Лестер»ни мағлуб этди