23:32 / 12.02.2019
4 892

Машарипов: "Бундай голларни фақат Роналду эмас, биз ҳам ура оламиз"

Машарипов: "Бундай голларни фақат Роналду эмас, биз ҳам ура оламиз"
ОЧЛ-2019 саралаши доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ўз фикрларини билдирди.
"Жуда қийин бўлишини билардик. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Жамоамиз сафига янги футболчилар келиб қўшилди, барчасидан нолдан бошладик. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлгандан хурсандман. Йигитларда бироз ҳаяжон ҳам бўлди.

Фақат Роналдулар ижросидаги голларни кўравермаймиз-ку, биз ҳам шундай гол ура оламиз (кулади).
Бугунги ғалабадан ҳаволаниб кетмаслик керак. Чунки олдинда бизни Дубайда жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турибди", - дейди Машарипов Спорт телеканали эфирида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машарипов: "Бундай голларни фақат Роналду эмас, биз ҳам ура оламиз"