10:00 / 13.02.2019
3 709

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ПСЖга мағлуб бўлди (видео)

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ПСЖга мағлуб бўлди (видео)
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи илк баҳсидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «ПСЖ» учрашуви ўз якунига етди. «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлим кескин ва қўпол ўйинга бой бўлди. Дарвозалар олдидаги хавфли вазиятлардан сариқ карточкалар сони кўпроқ бўлди. Майдон эгалари тайм охирида икки мажбурий ўзгаришни амалга оширишди ва бу кейинги бўлимга ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Иккинчи бўлимни парижликлар фаол бошлашди ва 53–дақиқада стандарт вазиятни голга айлантиришди. Анхель Ди Мария томонидан бурчакдан узатиб берилган тўпни Преснел Кимпембе яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан кўп вақт ўтмай меҳмонлар иккинчи голни ҳам киритишди. Ди Мария чап қанотдан тезлик олди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Килиан Мбаппе деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг манкунианлар босимни оширишга ҳаракат қилишди. Бироқ олдинги чизиқда мезбонлар ҳеч нарса қила олишмади. Бунинг устига баҳс якунланиши арафасида Поль Погба иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.

ЕЧЛ
1/8 финал, илк ўйин
Манчестер Юнайтед Англия – ПСЖ Франция 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 53 Кимпембе, 0:2 – 60 Мбаппе.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Янг, Линделеф, Лингард (Санчес, 45), Матич, Погба, Эррера, Марсьяль (Мата, 46), Рэшфорд (Лукаку, 84).
ПСЖ – Буффон, Керер, Тиаго Силва, Кимпембе, Маркиньос, Дракслер, Верратти (Паредес, 75), Дани Алвес, Ди Мария (Дагба, 81), Бернат, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (11), Дракслер (19), Погба (26), Янг (30), Бернат (34), Линделеф (50), Дани Алвес (62), Эррера (87), Шоу (90).
Четлатиш: Погба (89).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ПСЖга мағлуб бўлди (видео)