date
views 3 702

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди
Бугун эрта тонгда Любинко Друлович бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари йиғинни давом эттириш учун Испанияга йўл олишди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида терма жамоамиз 3 та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.
Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг «ВСГ Ваттенс» клубига қарши ўйин ўтказишади. 19 февралда эса «Реал Мурсия А» жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса «Локомотив» Тбилиси жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
16 февраль
Ўзбекистон ОТЖ – «ВСГ Ваттенс»
19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ – «Реал Мурсия А»
21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ – «Локомотив» Тбилиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияга жўнаб кетди