19:20 / 16.02.2019
5 680

Чемпионлар Лигаси 1998/99 мавсуми финали такроран ўтказилади

Чемпионлар Лигаси 1998/99 мавсуми финали такроран ўтказилади
«Манчестер Юнайтед» клуби 1999 йилда «Камп Ноу»да ўтказилган Чемпионлар Лигасининг машҳур финалига бағишланган ўйинни ташкил қилишни режалаштирмоқда.

«Бавария» клубига қарши ўтказилган баҳсда манкунианликлар қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, ғалабани илиб кетишган, ҳал қилувчи тўпни «МЮ»нинг ҳозирги бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер киритган эди.

Бу финалдан роппа-роса 20 йил ўтгач, 2019 йил 26 май куни «Олд Траффорд»да ҳар иккала жамоа фахрийлари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади. Унда тарихий финалнинг иштирокчилари майдонга тушадилар.
«Манчестер Юнайтед» клубини Алекс Фергюсон бошқаради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси 1998/99 мавсуми финали такроран ўтказилади