06:33 / 17.02.2019
3 955

Алекс Фергюсон: "Бу кунни сабрсизлик билан кутаяпман"

Алекс Фергюсон: "Бу кунни сабрсизлик билан кутаяпман"
Бугун "Манчестер Юнайтед" расмий твиттери Сэр Алекс "Олд Траффорд"га қайтаётганини эълон қилди.
Унга кўра, Фергюсон "Олд Траффорд"да "Бавария"га қарши хайрия ўйини мобайнида жамоага мураббийлик қилади.

Ушбу беллашув 26 май куни бўлиб ўтади ва 1999 йилги требл (Англия чемпионлиги, Англия кубоги ва Чемпионлар лигаси ғолиблиги)нинг 20 йиллигига бағишланади. Ўйинни "Манчестер Юнайтед"нинг хайрия фонди ташкиллаштирмоқда.

Афсонавий мураббий бу ҳақда фикрларини билдириб ўтди:
"Мен бу кунни сабрсизлик билан кутаяпман. Бу "Олд Траффорд"да ўзгача кун бўлади. Бир қатор таниш чехралар билан учрашиш ажойиб бўлади. Ўз навбатида, бу "Манчестер Юнайтед" фондини қўллаб-қувватлаш учун яхши имконият", - деди Фергюсон.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Алекс Фергюсон: "Бу кунни сабрсизлик билан кутаяпман"