10:20 / 17.02.2019
3 469

Таэквондочиларимиз Туркиядаги мусобақада 10 та медалга сазовор бўлишди

Таэквондочиларимиз Туркиядаги мусобақада 10 та медалга сазовор бўлишди
Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WTF бўйича «Turkish Open» рейтинг турнири ниҳоясига етди.
Мусобақа спортчиларимиз учун ҳар қачонгиданда омадлироқ келди. Турнир якунларига кўра, ҳамюртларимиз умумий ҳисобда 10 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
Олтин медаль:
-74 кг: Никита Рафалович
-87 кг: Даврон Азимов
-49 кг: Мадина Маннопова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова
-48 кг: Амирбек Тўраев – (ўсмирлар ўртасида)
Кумуш медаль:
-54 кг: Баҳром Абдуллаев
Бронза медали:
-54 кг: Валентин Хегай
-57 кг: Зария Касимова
-80 кг: Шуҳрат Салаев.

Аввалроқ, таэквондочиларимиз Никита Рафалович (кумуш) ва Валентин Хегай (бронза) Анталиядаги «President’s Cup European region» рейтинг турнирида шоҳсупага кўтарилгандилар. Демак, спортчиларимиз ортда қолган икки турнир якунига кўра 12 та медаль билан юртимизга қайтадиган бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Таэквондочиларимиз Туркиядаги мусобақада 10 та медалга сазовор бўлишди