10:44 / 17.02.2019
3 663

«Милан» Пёнтекнинг дубли эвазига «Аталанта»ни иродали тарзда енгди

«Милан» Пёнтекнинг дубли эвазига «Аталанта»ни иродали тарзда енгди
Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Аталанта» – «Милан» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Адзурри д′Италия» стадионида бўлиб ўтган басҳда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.
Учрашув кутилганидек кескин руҳда бошланди, ҳисоб эса 34-дақиқага келиб очилди. Фройлер миланликлар ҳимоясидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида ҳисоб тенглашди, Кшиштоф Пёнтек жарима майдонига узатилган тўпга ноодатий зарба берган ҳолда чиройли голга муаллиф бўлди.
55-дақиқада Ҳоқон Чалханўглу миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 61-дақиқада Пёнтек дублини нишонлаб, ҳисобни оширди. Шу билан ўйин охиригача ҳисоб ўзгармай қолди.
Шу тариқа, «Милан» очколарини 42 тага етказиб олди ва тўртинчи поғонада бормоқда, «Аталанта» (38) эса еттинчи ўринда қолиб кетди.

А Серия, 24-тур
Аталанта – Милан 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар:
1:0 – 33 Фройлер, 1:1 – 45 Пёнтек, 1:2 – 55 Чалханўглу, 1:3 – 61 Пёнтек.
Аталанта – Бериша, Толои, Гимшити, Паломино, Хатебур (Госенс, 65), де Рон, Фройлер, Кастань, Гомес (Кулусевски, 59), Иличич, Сапата (Барроу, 78).
Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Бакайоко, Лукас Пакета (Лаксальт, 87), Сусо (Кастильехо, 77), Пёнтек (Кутроне, 68), Чалханўглу.
Огоҳлантиришлар: де Рон (18), Сусо (27), Родригес (88).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Пёнтекнинг дубли эвазига «Аталанта»ни иродали тарзда енгди