13:13 / 24.02.2019
3 316

Куртуа "Дунёнинг 2018 йилдаги энг яхши дарвозабони" деб топилди

Куртуа "Дунёнинг 2018 йилдаги энг яхши дарвозабони" деб топилди
Футбол статистикаси ва тарихи халқаро федерацияси (IFFHS) якунланган 2018 йилдаги дунёнинг энг зўр дарвозабонини эълон қилди.
Унга кўра "Реал" Мадрид клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа 181 та овоз билан йилнинг энг яхши дарвозабони номини қўлга киритди.
Кучли учликдан эса "Тоттенхэм" клуби ҳамда Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис (109) ва ПСЖ клуби посбони Жанлуижи Буффон (59) жой олди.
Кучли олтиликка эса Кейлор Навас ("Реал"), Ян Облак ("Атлетико") ва Марк-Андре тер Штеген ("Бавария") киритилди.
Эътиборлиси, "Манчестер Юнайтед" клуби ва Испания терма жамоаси посбони Давид де Хеага ушбу рўйхатда жой топилмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Куртуа "Дунёнинг 2018 йилдаги энг яхши дарвозабони" деб топилди