17:59 / 04.03.2019
3 761

«Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади

«Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади
Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Ал-Ваҳда» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишди, бурчакдан узатилган тўпни Анзур Исмоилов дарвозабон майдончасига ташлаб берди, у ерда Тимурхўжа Абдухолиқов икки уринишда боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Голдан сўнг тошкентликлар фаолликни сусайтиришмади ва яна бэр нечта қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ танаффусга қадвр ҳисоб ўзгармади. Бироқ танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим дастлабкисидан фарқли равишда нисбатан сокин руҳда бошланди. Бўлимнинг дастлабки дақиқаларида устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Тайм ўрталарига бориб мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олдилар.

Шу тариқа, Локо гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади.

ОЧЛ-2019, 1-тур
«Локомотив» – «Ал-Ваҳда» 2:0
Гол:
1:0 – 5 Абдухолиқов, 2:0 – 90+3 Тўхтахўжаев.

«Локомотив»: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 77. Диёржон Туропов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 9. Филипп Райевац, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 70. Алишер Шоғуломов, 71. Арслонмурод Амонов, 88. Игорь Йелич.

«Ал-Ваҳда»: 1. Муҳаммад Ал Шамси, 2. Муҳаммад Ал Менҳалий, 5. Муҳаммад Ал Босит, 6. Султон Ал Ғафрий, 8. Ҳамад Исмоил, 11. Сабастьан Талиабуе, 23. Рим Чан Ву, 37. Аҳмад Рашид, 42. Леонардо Де Соуса, 46. Мансур Ал Ҳарби, 52. Ҳусаин Аббос.
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов 7.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади