date
views 4 411

ЕЧЛ 1/8 финал. "Манчестер Юнайтед"дан фантастик камбэк (видео)

ЕЧЛ 1/8 финал. "Манчестер Юнайтед"дан фантастик камбэк (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «ПСЖ» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Парк де Пренс»да кечган баҳсда инглизларнинг қўли баланд келди.

Ўйин манкунианларнинг тезкор голи билан бошланди. 2-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Керер хатога йўл қўйди, натижада Ромелу Лукаку дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мўлжалда адашмади.

Шундан сўнг тўлиқ устунлик майдон эгалари томонига ўтди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 12-дақиқада Килиан Мбаппе ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Хуан Бернат бўш қолган дарвозани яқин масофадан ишғол қилди.

Тайм ўрталарига қадар парижликлар рақибни кучли босимда ушлаб туришди, бироқ манкунианлар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди ва аста-секин қарши ҳужумларга ўта бошлашди.

30-дақиқада Маркус Рэшфорд узоқ масофадан кучли зарба берди, Жанлуиджи Буффон тўпни ушлашда хатога йўл қўйди ва ундан қайтган тўпни Лукаку яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди, бироқ танаффусдан кейин ўйин бироз секинлашди ва жамоалар эҳтиёткорана ҳаракат қилишди. Манкунианлар ўйиннинг сўнгги дақиқаларига борибгина фаоллашдилар ва бу ўз самарасини бермай қолмади.

Ўйин якунланиши арафасида «МЮ» футболчилари пенальти ишлаб олишди, жарима майдони томон узатилган тўп Кимпембенинг қўлига тегди ҳакам видетакрорлардан сўнг пенальти белгилаш қарорига келди. 11 метрлик жарима зарбасини Рэшфорд аниқ бажариб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Шу тариқа, деярли иккинчи таркиб билан ҳаракат қилган «МЮ» сафарда урилган голлар сонига кўра чорак финалга йўл оладиган бўлди. «ПСЖ» эса яна аламли мағлубият билан плей-оффда қолиб кетди.

Чемпионлар лигаси
1/8 финал, жавоб баҳси
ПСЖ Франция – Манчестер Юнайтед Англия 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар:
0:1 – 2 Лукаку, 1:1 – 12 Бернат, 1:2 – 30 Лукаку, 1:3 – 90+4, пенальти Рэшфорд.
ПСЖ – Буффон, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Дани Алвес (Кавани, 90), Ди Мария, Верратти, Керер (Паредес, 70), Дракслер (Менье, 70), Бернат, Мбаппе.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи (Диогу Далот, 36), Линделеф, Шоу, Смоллинг, Мактомини, Фред, Перейра (Чонг, 80), Янг (Гринвуд, 87), Лукаку, Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Ди Мария (34), Паредес (75).
Илк ўйин – 2:0

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ 1/8 финал. "Манчестер Юнайтед"дан фантастик камбэк (видео)