Сўнгги 10 йилликда трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган клублар

  • 09 март 2019, 16:56
  • 1 872
  • Спорт
  • Сўнгги 10 йилликда трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган клублар
    Soccernews нашри охирги 10 йил ичида трансферлардан энг кўп даромад олган 5та клуб рейтингини тузиб чиқди.

    5. «Лилль», Франция
    Сарфланган маблағ: 194 млн евро
    Олинган маблағ: 364 млн евро
    Фойда: 170 млн евро

    2010/11 мавсумида «Лилль» Франция чемпиони бўлишга эришди. Кейинги бир неча йил ичида жамоанинг ўзаги тўлиғича сотилиб кетди. Энг катта трансферлар - Эден Азар (35 млн евро) ва Жервиньо (20 млн евро) бўлди.

    4. «Удинезе», Италия
    Сарфланган маблағ: 259 млн евро
    Олинган маблағ: 438 млн евро
    Фойда: 178 млн евро

    10 йил олдин «Удинезе» Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашадиган жамоа эди. Унинг таркибида Алексис Санчес, Квадво Асамоа, Хуан Куадрадо, Гўкхон Инлер, Салли Мунтари, Кристиан Сапата, Маурисио Исла, Маҳдий Бенатиа ва Аллан каби кўплаб футболчилар тўп тепди. Кейинчалик уларнинг трансфери клубга катта даромад келтирди.

    3. «Монако», Франция
    Сарфланган маблағ: 638 млн евро
    Олинган маблағ: 885 млн евро
    Фойда: 201 млн евро

    «Монако» сўнгги 10 йилликда трансферлардан энг кўп тушумга эга бўлган клубдир – 885 миллион евро. Унинг энг катта трансферлари рўйхатига назар солсак, бунинг сабаби аниқ бўлади: Мбаппе – 135 млн евро, Лемар – 70 млн евро, Менди – 58 млн евро, Бернарду Силва – 50 млн евро, Фабиньо – 45 млн евро.

    2. «Порту», Португалия
    Сарфланган маблағ: 384 млн евро
    Олинган маблағ: 748 млн евро
    Фойда: 363 млн евро

    «Порту» ҳар доим иқтидорлар трансферидан катта даромад оладиган клуб саналган. Клуб 20 миллион евродан ортиқ қийматга эга бўлган футболчиларни олмайди. Аммо ўз футболчиларини камида 40 миллион еврога сотади. 2012/13 мавсумида Ҳалкнинг «Зенит»га айнан шу қийматдаги трансферини эслаш кифоя.

    1. «Бенфика», Португалия
    Сарфланган маблағ: 370 млн евро
    Олинган маблағ: 795 млн евро
    Фойда: 325 млн евро

    «Бенфика» ҳам иқтидорларни кашф қилишда «Порту»дан қолишмайди. Клуб асосан сербиялик, бельгиялик, испаниялик ёшларга эътибор қаратади. Энг эсда қоларли трансферлари сифатида Матич, Рамирес, Эдерсон ва Давид Луизни эслаш кифоя.

    » » Сўнгги 10 йилликда трансферлардан энг кўп пул ишлаб олган клублар