09:27 / 11.03.2019
3 753

«Арсенал» Лондонда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди (видео)

«Арсенал» Лондонда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди (видео)
Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз якунига етди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида лондонлилар ҳисобни очишди, Гранит Жака жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, тўпни Давид Де Хеа қайтара олмади. Шундан сўнг танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ўйинга гувоҳ бўлдик. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб лондонликлар пенальти ишлаб олишди. Фред ўз жарима майдони ичида Александр Ляказеттни қўполлик билан тўхтатиб қолди деб ҳисобланди. 11 метрлик жарима зарбасини Пьер-Эмерик Обамеянг муваффақиятли бажарди ва жамоасининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, Оле-Гуннар Сульшер АПЛдаги илк мағлубиятини тан олди. «Арсенал» очколарини 60 тага етказиб олди ва «МЮ»ни (58) ортда қолдирган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 30-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 12 Жака, 2:0 – 69, пенальти Обамеянг.
Арсенал – Лено, Монреаль, Косьельни, Папастатопулос, Колашинац, Рэмзи, Мэйтленд-Найлз, Джака, Озил (Ивоби, 77), Обамеянг (Денис Суарес, 80), Ляказетт (Нкетиа, 86).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Смоллинг, Янг, Диогу Далот (Марсьяль, 71), Фред, Матич (Гринвуд, 80), Погба, Линделеф, Рэшфорд, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (38), Матич (68), Погба (76), Колашинац (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» Лондонда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди (видео)