09:34 / 11.03.2019
3 721

«Реал» сафарда «Вальядолид» устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди (видео)

«Реал» сафарда «Вальядолид» устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди (видео)
Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Вальядолид» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Хосе Соррилья» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари остида бошланди, 12-дақиқада майдон эгалари пенальти ишлаб олишди. Бироқ уни Рубен Алкарас голга айлантира олмади. Шундан сўнг ҳам «Вальядолид» футболчилари шаштни пасайтирмай олдинга ўтишди ва икки бор мадридликлар дарвозасини ишғол қилишди. Бироқ уларнинг иккисида ҳам офсайд борлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоиз, кетма-кет мағлубиятлар қабул қилиб олган «Реал» футболчилари дарвозага уюштирилган ҳар бир ҳужум голлик вазият билан якунланаверди. Мезбонларнинг уринишлари 29-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни шеригигидан қабул қилиб олган Ануар бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Бу голдан кейин мезбонлар темпни бироз пасайтиришди ва бунинг учун жазоланишди. 34-дақиқада меҳмонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди, бурчакдан узатма бўлгач рақиб жарима майдонида палапартишлик юзага келди, бундан унумли фойдаланган Рафаэль Варан мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди, бироқ қаймоқранглилар тайм дебютида пенальти ишлаб олишди. Жарима майдонига ёриб кирган Альваро Одриосола қўполлик билан тўхтатилди. 11 метрлик жарима зарбасини Карим Бензема аниқ бажарди.

Бу голдан сўнг мадридликларнинг кайфиятлари кўтарилиб кетди ва улар рақиб дарвозаси олдида босимни юзага келтиришди. 59-дақиқада «Реал» футболчилари яна бир стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди, Тони Кроос томонидан бурчакдан узатилган тўпни Бензема боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

80-дақиқада мадридликлар камчилик бўлиб қолишди, Каземиро иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди. Бу ҳолат мезбонларни жонлантириш ўрнига меҳмонларга фойда берди. 85-дақиқада Лука Модрич жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлади.

Шу тариқа, «Реал» очколарини 51 тага етказиб олди ва турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Вальядолид»(26) 16-ўринда қолди.

Ла Лига, 27-тур
Вальядолид – Реал Мадрид 1:4 (1:1, 0:3)
Голлар:
1:0 – 29 Ануар, 1:1 – 34 Варан, 1:2 – 51, пенальти Бензема, 1:3 – 59 Бензема, 1:4 – 85 Модрич.
Вальядолид – Масип, Калеро, Антоньито, Мартинес, Хоакин Фернандес, Ануар (Верде, 63), Мичел, Кеко (Чоп, 73), Алькарас, Плано (Унал, 86), Серхи Гвардиола.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан (Вальехо, 88), Регилон (Марсело, 89), Начо, Одриосола, Модрич, Себальос, Кроос (Вальверде, 74), Каземиро, Асенсио, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Одриосола (12), Регилон (45), Мартинес (61), Куртуа (64), Каземиро (69).
Четлатиш: Каземиро (80).

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафарда «Вальядолид» устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди (видео)