13:34 / 13.03.2019
3 520

Хорхе Фоссати: "Мен ҳам ўз жамоамда "Пахтакор" ўйин услубини тадбиқ этишга уринаман"

Хорхе Фоссати: "Мен ҳам ўз жамоамда "Пахтакор" ўйин услубини тадбиқ этишга уринаман"
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Хорхе Фоссати матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бугунги баҳс жуда қийин ўтиши ҳақида кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам айтгандим. "Пахтакор" учун мавсум энди бошланмоқда, улар адашмасам 4 та расмий ўйин ўтказишди. Биз эса охирги бир ой ичида 8 та учрашувда иштирок этдик. Ўйинга тайёргарлик кўриш ва тактика танлашда футболчиларимнинг жисмоний ҳолатини ҳам ҳисобга олишим керак эди. Ҳатто машғулотларда қийинчиликка дуч келдим.

Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида яхши ўйнадик. Тўпга эгалик қилишда яхши таассурот қолдиришди. Ўйиннинг 20-25-дақиқасида аста-секин рақиб ташаббусга эга бўлди. Бунинг устида ишлашимиз керак.

Тўғриси биз кўпроқ ҳужум қила оламиз деб ўйлагандим. Аммо "Пахтакор" бунга етарлича қаршилик кўрсатди. Бугунги ўйинда "Пахтакор" ғолиб чиқишга ҳақли эди. Ҳакамлик ҳақида нимадир деган бўлардим, аммо бу менинг ваколатимга кирмайди.

"Пахтакор" ҳақида умумий фикр билдираман. Рақиб ташкилий жиҳатдан яхши шаклланиб бораётган жамоага айланиб бормоқда. Бугунги ўйинга тайёрланиш жараёнида "шерлар"нинг "Эйр Форс", "Ал Наср" ва "Персеполис" билан ўйинларини кўриб чиқдим. Шунга амин бўлдимки, деярли барча зоналарда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Мен ҳам аста-секин ўз жамоамда шуни тадбиқ этишга уринаман", - дейди Хорхе Фоссати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хорхе Фоссати: "Мен ҳам ўз жамоамда "Пахтакор" ўйин услубини тадбиқ этишга уринаман"