11:56 / 17.03.2019
3 122

«Ювентус»дан «тарсаки еган» «Атлетико Мадрид» Ла Лигада ҳам ютқазиб қўйди (видео)

«Ювентус»дан «тарсаки еган» «Атлетико Мадрид» Ла Лигада ҳам ютқазиб қўйди (видео)
16 март, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 28-тури доирасида куннинг сўнгги 2 та учрашуви бўлиб ўтди.

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Ювентус»га мағлуб бўлган Диего Симеоне бошлиқ Мадриднинг «Атлетико» клуби «Атлетик Бильбао» майдонига сафар қилди.

Беллашувнинг 73-дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Инаки Уильямс ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқага келиб Кенан Кодро Ян Облак қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди (2:0).
Шу тариқа мадридликлар меҳмонда кечган баҳсда «Атлетик Бильбао»га мағлуб бўлди ва 3 очкодан маҳрум бўлди.

Ла Лига
28-тур баҳслари
«Атлетик Бильбао»—«Атлетико Мадрид» 2:0
Голлар:
1:0 — 73 Уильямс, 2:0 — 85 Кодро
«Атлетик Бильбао»: Эррерин, де Маркос, Нунес, Алварес, Берчиче, Микел, Гарсия, Гомес (Лекуэ, 90), Рауль Гарсия (Кодро, 85), Муниаин (Кордоба, 71), Уильямс
«Атлетико Мадрид»: Облак, Хуанфран (Корреа, 80), Хименес, Годин, Нйигес, Гризманн, Томас, Эрнандес, Коке, Коста, Мората
Огоҳлантиришлар: Рауль Гарсия (37), Эрнандес (45), Микел (77), Алварес (82).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус»дан «тарсаки еган» «Атлетико Мадрид» Ла Лигада ҳам ютқазиб қўйди (видео)