08:54 / 18.03.2019
2 822

«Ливерпуль» Лондонда «Фулхэм» устидан қийин ғалабага эришди (видео)

«Ливерпуль» Лондонда «Фулхэм» устидан қийин ғалабага эришди (видео)
Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган «Фулхэм» – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Крэйвен Коттэж» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

26-дақиқада Садио Мане мерсисайдларни олдинга олиб чиққан бўлса, 74-дақиқада Пайан Бабел мувозанатни тиклади. 81-дақиқада меҳмонлар пенальти ишлаб олишди, уни Жеймс Милнер аниқ бажариб, жамоасига уч очко келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» очколарини 67тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Фулхэм» (17) эса 19-поғонада қолди.

АПЛ, 31-тур
Фулхэм – Ливерпуль 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар:
0:1 – 26 Мане, 1:1 – 74 Бабел, 1:2 – 81, пенальти Милнер.
Фулхэм – Рико, Чемберс, Рим, Брайен, Фосу-Менса (Кристи, 73), Кэрни (Кебано, 82), Сери (Сессеньон, 65), Айите, Замбо-Ангисса, Бабел, Митрович.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фабиньо, Лаллана (Милнер, 72), Вейналдум, Мане, Фирмино (Ориги, 72), Салах.
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (39), Замбо-Ангисса (65).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» Лондонда «Фулхэм» устидан қийин ғалабага эришди (видео)