09:02 / 18.03.2019
3 199

«Интер» дербида «Милан»ни мағлубиятга учратди (видео)

«Интер» дербида «Милан»ни мағлубиятга учратди (видео)
Италия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Милан» – «Интер» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин меҳмонларнинг тезкор голи билан бошланди. 3-дақиқада Матиас Весино рақиб ҳимоясидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, аммо биринчи бўлимда бошқа гол бўлмади.

Иккинчи бўлим ҳам «Интер»нинг тезкор голи билан бошланди. 51-дақиқада Стефан де Врей бурчакдан узатиб берилган тўпни рақиб дарвозасига жйолаб, меҳмонларнинг иккинчи голини урди. 57-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди. Жаримадан узатилган тўпни Темуе Бакайоко боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

67-дақиқада меҳмонлар пенальти ишлаб олишди, уни Лаутаро Мартинес аниқ бажарди. Бироқ орадан кўп ўтмай майдон эгалари яна ҳисобни қисқартиришди. Матео Мусаккьо ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан сўнг «Милан» вакиллари босимни оширишди, «нерадзуррилар» эса қарши ҳужумда ўйнашди. Бироқ Гаттузо шогирдларининг бир нечта уринишлари самара бермади.
Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг «Интер» очколарини 53 тага етказиб олди ва «Милан»ни (51) ортда қолдириб учинчи ўринга кўтарилиб олди.

А Серия, 26-тур
Милан – Интер 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар:
0:1 – 3 Весино, 0:2 – 51 де Врей, 1:2 – 57 Бакайоко, 1:3 – 67, пенальти Мартинес, 2:3 – 71 Мусаккьо.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Родригес (Кутроне, 58), Романьоли, Лукас Пакета (Кастильехо, 46), Кессиэ (Конти, 69), Чалханоглу, Бакайоко, Сусо, Пионтек.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Асамоа, де Врей, Гальярдини, Весино (Раноккия, 90), Перишич, Брозович (Валеро, 73), Политано (Кандрева, 84), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Брозович (14), Родригес (32), Романьоли (66), Весино (79), Сусо (79), Конти (89), Гальярдини (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интер» дербида «Милан»ни мағлубиятга учратди (видео)