14:10 / 24.03.2019
2 711

Погба ёзда «Реал»га ўтиши мумкин

Погба ёзда «Реал»га ўтиши мумкин
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Marca хабарига кўра, футболчининг агенти Мино Райола трансфер устида иш бошлаб юборган.

Зидан Мадридга қайтганидан кейин Погба ҳар қандай футболчи «Реал»да ўйнашни орзу қилиши ҳақида гапирганди. Бу эса унинг мадридликлар сафига ўтиши ҳақида тахминларни жонлантирмоқда.

Лекин Погба «Манчестер Юнайтед»ни ўз ихтиёри билан тарк этиши қийин. Унинг шартномасида товон пули белгиланмаган.
Футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2021 йилгача тузилган.

Жорий мавсумда Погба АПЛ доирасида 27та ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. «Манчестер Юнайтед» мавсум якунига 8 тур қолганида 58 очко билан 5-ўринда бормоқда, «қизил иблислар» мавсум якунларига кўра ЕЧЛга йўлланмани қўлга кирита олишмаса, Погба клубни тарк этиши учун яна бир сабаб пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Погба ёзда «Реал»га ўтиши мумкин