Кеча Суперлига 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда баҳс мунозараларга сабаб бўладиган воқеалар ҳам кузатилди. Ҳакамларнинг қарори бораси бўйича МОҚ раҳбарининг маслаҳатчиси Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Мен ўйинни, хусусан хавфли вазиятларни қайтадан кўриб чиқдим. Ҳакам Серазетдинов "Локомотив" дарвозабонига ишлатилган қўполликни тўғри баҳолаган экан. Дунёнинг исталган ўйинида умумқоида бор: жарима майдончаси ичида дарвозабонга бармоқ учиниям теккизиб бўлмайди. Касян эса, ҳарчандки тоза ўйнашга уринмасин, қўлини ёйиб юборди ва натижада гол ураётган пайти Илёсовга нисбатан қўпол ўйнаб қўйди.
Бундай пайтда ҳимояланаётган томоннинг фойдасига ҳукм чиқарилади. Серазетдиновнинг қарорига шарҳ давомида бироз қўшилолмаган бўлсам-да, такрорий лавҳалар бот-бот намойиш этилиши асносида шубҳам қолмади.
Бунинг устига, иккинчи бўлимдаги "Локомотив" тотал устунлик билан ўйнаб ғалабага ҳақли бўлиб ҳам қолди.
Наманганлик футбол ишқибозларини футболга қўшаётган ҳиссаларини эътироф этаман, ҳамиша қойил қоламан. Уларга чексиз ҳурматимни изҳор этган ҳолда, вазиятга барибир адолат нуқтаи назаридан қараб шундай дейман: Бу кеча темирйўлчилар натижага яраша озгина устунроқ эдилар, ҳакамнинг қарорлари ҳам асосли эди.
Энг муҳими, Наманганга, аҳли оилалари бағрига эсон-омон етиб олишлари муҳим мен учун...
Натижалар кейинги турдан яхшиланишига ишониб қоламан, - дея ёзган Хайрулла Ҳамидов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди